Ссылки доступа

Қирғизистоннинг миллий намунадаги ID-картасига «миллати» устуни киритилади


Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг кўрсатмасига биноан, ҳозирги вақтда Давлат рўйхатга олиш хизмати томонидан миллий паспортга (ID-карталар) - «миллати» устунини киритиш масаласи устида иш олиб борилмоқда.

Ўзгаришлар 2017 йилги шахсий гувоҳномаларга асосланиб амалга оширилади ва қўшимча бюджет харажатларини талаб қилмайди. Техник жиҳатдан Давлат рўйхатга олиш хизмати (ДРХ) инновацияларга тайёр, бунинг учун янги ускуналар ва янги шаклларни сотиб олиш талаб қилинмайди.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали бошқа давлатлар билан легаллаштиришни ҳисобга олган ҳолда тахминий равишда «миллат» устунини жорий этиш учун 90 кун керак бўлади.

Ҳозирги вақтда аҳоли ҳужжатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштириш бўйича ишлар бошланди.

Шуни таъкидлаш керакки, фуқаронинг илтимосига биноан ID-картада «миллати» устуни кўрсатилади.

2017 йил 1 майдан бошлаб Қирғизистон фуқаролари паспортнинг ажралмас қисми бўлган матнли, машинада ўқиладиган ва электрон шаклда, ички электрон чип билан маълумотларга эга Қирғизистон Республикаси фуқаросининг намунавий идентификация карталарини (ID-карталар) беришни бошладилар.

Шахсий гувоҳнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

- матн шаклида: фамилияси, исми ва отасининг исми, жинси, фуқаролиги, туғилган санаси, ҳужжат рақами, берилган санаси, амал қилиш муддати, шахсий идентификация рақами, берилган орган ва унинг коди, эгасининг имзоси, рақамли шаклда эгасининг имзоси, шахсий идентификация рақами ва ҳужжат рақами штрих-кодлари;

- машинада ўқиладиган шаклда: машинада ўқиладиган қисм;

- электрон чипда: биометрик маълумотлар, этник келиб чиқиши, туғилган жойи, манзили, оилавий ҳолати, рақамли имзо калитлари, ГОСТ стандартларига мувофиқ криптографик алгоритмлар асосида амалга оширилади.

XS
SM
MD
LG