Ссылки доступа

Фарғонада ниқоб тақмаганлар кузатув камералари орқали аниқланади ва жазоланади


Жорий йил 17 октябридан бошлаб Фарғона вилоятида ниқобсиз юрган фуқаролар фотовидеофиксация орқали аниқланиб, жаримага тортилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тарқатди.

Хабарномада Фарғона вилоятида тажриба тариқасида амалга оширилаётган бу тадбирда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланилиши қайд этилган.

Айтилишича, ниқоб тақиб юриш тартибини бузганларнинг шахси махсус маълумотлар базаси орқали аниқланади, шу асосда маъмурий баённома тузилади ва тартиббузарнинг яшаш жойига почта орқали юборилади.

XS
SM
MD
LG