6 октябрь куни Тилек Матраимов, унинг ўғли, жияни ва шахсий қўриқчиси ўзбек чегарачилари томонидан чегарани ноқонуний кесиб ўтганликлари учун ҳибсга олинган. 9 октябрь куни ўзбек томони Қирғизистонга уч кишини — 1967 йилда туғилган Тилек Матраимов, 1989 йилда туғилган Зиябиддинбек Қўчқорбоев ва 1979 йилда туғилган Мақсуд Аҳмедовни экстрадиция қилди. Нима учун тўрт киши ҳибсга олингани ва уч киши экстрадиция қилинганига аниқлик киритилмаган.
9 октябрь куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 358-моддаси («Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш») бўйича судгача бўлган ишларни бошлади. Ўш шаҳар суди ҳибсга олинганларни 9 ноябрга қадар Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторига жойлаштирди.
Тилек Матраимов охирги 8 йил ҳоким сифатида мамлакатнинг энг аҳоли кўп яшайдиган тумани — Қора-Сувни бошқарган. Парламент сайловларидан сал олдин у соғлиғи сабабли таътилга чиқишини эълон қилди. У мамлакатнинг божхона тизимидаги коррупция схемалари тўғрисида қатор журналистик текширувларда қатнашган Жўқори Кенгешнинг амалдаги депутати Искендер Матраимов ва Қирғизистон Республикаси Давлат божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимовнинг укаси.