Ссылки доступа

Ўтган кун давомида Қозоғистонда COVID-19нинг 108 та янги ҳолати аниқланди


15 октябрь куни Қозоғистонда 108 та янги коронавирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни эрталаб. Ўтган кун давомида Нур-Султонда 16 та, Олмаотада 12 янги юқтириш ҳолатлари аниқланди.

Расмийлар карантин чекловларини 16 октябрдан бошлаб юқтириш сони кўпайгани ҳақидаги хабарлардан кейин кучайтирилишини айтди. Пайшанба куни қўшни Павлодар вилоятида 12 та янги юқиш ҳолатлари қайд этилди, чоршанба куни айни шу вилоятда 11 кишида вирус аниқланган эди. Павлодар вилоятида август ойининг охиридан бери касалланганлар сони ўндан ошмади.

Расмий маълумотларга кўра, эпидемия бошланганидан буён COVID-19 учун ижобий тест билан 109 202 ҳолат қайд этилган. Ўтган кун давомида мамлакатда 276 киши соғайди. Эпидемия бошланган март ойининг ўрталаридан бери мамлакатда 104 801 киши соғайди. Ўлим сони 1 780 тани ташкил қилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг пайшанба куни эрталаб берган маълумотлари). Апрель ойида ўлимларни ўрганиш бўйича махсус комиссиялар ташкил этилишидан олдин Қозоғистондаги статистика коронавирус билан касалланган барча ўлимларни, агар улар бошқа касалликларга чалинган бўлса ҳам ўз ичига олган.

1 августдан бошлаб салбий тест натижаси туфайлиCOVID-19 белгилари бўлган пневмония билан касалланган камида 35 559 бемор асосий статистикага киритилмаган. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ковидга ўхшаш пневмония” билан касалланганлар тўғрисидаги маълумотларни 2 августдан эълон қилишни бошлади. Ўшандан бери расмийлар 376 ўлим ҳақида хабар беришди. Август бошидан олдин бундай пневмония билан касал бўлиб, ундан вафот этганлар маълумотлар базасига киритилмаган.

Жорий йилнинг етти ойида 256 минг киши пневмония (турли хил этиология вирусли, бактериал ва замбуруғли) билан касалланган, бу ўтган йилга нисбатан 3,3 баравар кўпдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг қанчасида Ковидга ўхшаш вирусли пневмония бўлганлигини маълум қилмаган.

XS
SM
MD
LG