Ссылки доступа

Қамоқхонада ўлимнинг авж олиши Туркманистоннинг мамлакатда коронавирус йўқлиги ҳақидаги даъволарини рад этади


16 октябрь куни манбаларнинг берган хабарларига кўра, Туркманистон шимолидаги аёллар қамоқхонаси юқумли касаллик «авж олган». COVID-19 дея тахмин қилинаётган янги зарба маҳаллий маъмуриятнинг мамлакатда юқумли касаллик йўқлиги ҳақидаги даъволарига путур етказди.

Дашогуз вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида жойлашган аёллар учун ДЗ-К / 8 ахлоқ тузатиш муассасасидаги учта маҳбуснинг қариндошлари “Азатлйк” нинг Тукрмен таҳририятига ўз яқинларининг ўлимини тасдиқладилар.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги режим бу йил бошида Хитойнинг марказий қисмида пайдо бўлган ва камида 39 миллион кишини юқтирганидан бери мамлакатда коронавируснинг тасдиқланган ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидламоқда.

Бошқа тўртта Марказий Осиё мамлакатларида 230 мингдан ортиқ расмий ҳолатлар қайд этилган, уларнинг баъзилари ушбу рақамларни кам хабар қилганликда айбланмоқда.

Яқинларининг ўлими тўғрисида хабардор қилинган ҳар уч маҳбуснинг қариндошлари, аёлларнинг жасадлари оилаларига етказилмаганлигини айтишди.

Касаллик ҳақида оммавий равишда гапириш ҳуқуқига эга бўлмаган қамоқхона манбалари COVID-19 билан касалланганликда гумон қилинаётган беморларнинг сони «жуда кўп» эканлигини айтишди.

Уларнинг сўзларига кўра, қамоқхона ҳудудида махсус «карантин блоки» ташкил этилган бўлиб, унда 200 дан ортиқ маҳбуслар бўлган, уларнинг баъзилари «оғир аҳволда».

«Вазият сентябрь ойининг бошларида пайдо бўлган, аммо қамоқхона маъмурлари буни яширишга уринишганга ўхшайди», деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан Азатлйк манбаси. “Аммо, ўтган ҳафта, вазият ҳақиқий муаммога айланиб, Ашхабоднинг марказий ҳокимияти бундан хабар топгач, ахлоқ тузатиш муассасасига рентген аппаратлари етказиб берилди ва юзлаб маҳбусларнинг ўпкалари инфекциядан зарар кўргани аниқланди.“

ДЗ-К / 8 қамоқхонаси маъмуриятидан расмий изоҳ олишнинг имкони йўқ.

Кўплаб туркман фуқаролари мамлакат шифохоналарида симптомлари COVID-19 га ўхшаш беморлар жуда кўплигини айтишади.

Касаллик келтириб чиқариши мумкин бўлган ўпка муаммосидан вафот этганларнинг жасадлари махсус полиетилен пакетларга жойланади. Бутун мамлакат бўйлаб янги қабрлар сони ҳаддан ташқари кўпайиб бормоқда.

Август ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Туркманистонда SARS билан касалланиш кўпайганидан хавотир билдирди ва муваффақиятсиз равишда Ашхабоддан мутахассисларга мамлакатда мустақил коронавирус текширувларини ўтказишга рухсат беришга чақирди.

XS
SM
MD
LG