Ссылки доступа

Олмаотада Назарбоевнинг тасвири билан яратилган смайлик муаллифи ўлдириди, гумонланувчи ҳибсга олинган


Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев қиёфаси тасвирланган смайлик муаллифи дизайнер Собит Сирахан (Бисен) Олматода шафқатсиз калтакланиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда якшанба куни Собит Сирахоннинг дўстлари ва танишлари ижтимоий тармоқларда хабар беришди.

«Бисен энди орамизда эмас! Улар менинг дўстимни топташди! Улар одам эмас! Соғ жойи қолмабди! Оёқ кийимлардан аниқланди, - деб ёзди «h1rosima» таҳаллуси билан машҳур рэп хонанда Бекболат Қаидаров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.

Душанба куни Олмаота шаҳри полиция бўлими марҳум яхши кўрган қизнинг укаси Сарихон қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинганини маълум қилди. Хабарларга кўра, гумонланувчи айбига иқрор бўлган. Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, эркак «рақибини душманлик муносабатлари туфайли калтаклаганини» айтган. Полиция гумонланувчи вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилганини айтди.

Матбуот хизматининг хабар беришича, 18 октябрь куни, ярим кечаси полицияга «уйнинг ҳовлисидаги номаълум эркаклар сўкингани, сўнгра муштлашишни бошлагани» ҳақида хабар келиб тушди. «Улардан бири йиқилган, иккинчиси жиноят содир этилган жойдан қочишга шошилган. Воқеа жойига етиб келган тиббий гуруҳ Собит Сираханнинг вафот этганини аниқлаган. Унинг шахси зудлик билан аниқланди», - деди Олмаота шаҳар полиция бўлими матбуот хизмати.

31 ёшли Сирахоннинг бошқа таниқли асарлари қаторида Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевга ишора қилинган «Нурсултон кўзлари» логотипи ҳам бор. Сираҳан шунингдек, машҳур кўча кийимлари брендининг дизайнерлари сифатида ҳам машҳур. «Сабит @b1sen энди оразмида йўқ, лекин унинг логотипи аллақачон ҳамма жойда бор! Ва бу белгини учратмадим деб айтманг! Футболкаларда, стикерларда, базмларда, кўчаларда, оғизларда!», - деб ёзди Бекболат Қаидаров Инстаграмъдаги саҳифасида.

Ўтган йили Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди, аммо мамлакат бошқарувига сезиларли таъсир кўрсатишга имкон берадиган кенг ваколатларни сақлаб қолди. Қаршиларнинг таъкидлашича, Назарбоевнинг шахсиятига сиғиниш мамлакатда ҳали ҳам мавжуд. Назарбоевга қонуний равишда «Элбаси» («миллат етакчиси») унвони берилган, бу унга ҳар қандай жиноий жавобгарликка тортилмаслик дахлсизлигини беради, шунингдек, «биринчи президентнинг шаъни ва қадр-қимматига жамоат ҳақорат қилгани ёки бошқа тажовуз қилганлиги учун» жиноий жавобгарликни назарда тутади.

Назарбоев президентлиги даврида камида олти киши - диссидентлар, журналистлар ва сиёсатчилар уни «ҳақорат қилиш» айблови билан судга тортилган. Ўтган йили Назарбоев истеъфога чиққандан сўнг, Қарағанда шаҳрида яшовчи собиқ президентни танқид ва ҳақорат қилгани учун уч йилга озодлик маҳрум қилинган.

XS
SM
MD
LG