Ссылки доступа

Олмаотада 15 минг ўқитувчи Токаев ваъда қилган маошни тўлиқ ололмаган


Олмаотада Қозоғистон Президенти Кассим-Жомарт Токаев таклифи билан ўқитувчиларнинг иш ҳақи 25 фоизга оширилган. Бироқ ўқитувчилар ҳали ҳам пулларини олишмади. Ушбу маълумот 19 октябрь куни Олмаотанинг Таълим бошқармасида тасдиқланди.

- Бизда республика бюджетидан ўша 25 фоиз қўшимча тўловлар йўқ. (Бунинг сабаби) бизда ўқитиш ставкалари кескин ўсганлиги ва молиявий маблағлар етишмаслиги билан боғлиқ. Биз томондан қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида ариза берилди. Ариза тасдиқланди ва яқин вақт ичида қўшимча маблағ (пул) ажратилади ”, — деди Адил Отарбаев, Олмаота шаҳар таълим бўлими режалаштириш ва молия бўлими бошлиғи.

Ўқитувчилар август ва сентябрь ойларида маошларига қўшимча олмадилар.

- Икки ойда тахминан 2 миллиард тенгге (4,6 миллион доллар) чиқди. (...) Бу тахминан 15 минг ўқитувчидир, — дея қўшимча қилди Отарбаев.

Ўтган ҳафта Facebookда “Қозоғистон устаздарй” гуруҳида Олмаотадаги ўқитувчиларнинг иш ҳақи кечикаётгани ҳақида шикоят билан пост пайдо бўлди.

“Республика бюджетига нима бўлди? Агар иш ҳақи Олмаотада кечикиш билан олинадиган бўлса, унда бошқа вилоятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Сентябрь ойида республика бюджетидан маблағ олинмади ”, деб ёзган Ая Куанйшева.

Олмаота таълими бошқармаси матбуот хизмати аниқлик киритишича, ўқитувчилар иш ҳақларини олишган ва фақат ўқитувчи мақоми тўғрисидаги қонунни амалга ошириш доирасида ўқитувчиларнинг иш ҳақига қўшимча тўловлар тўғрисида муҳокама кетмоқда. Шунингдек, у ушбу қўшимча тўлов республика бюджетидан тушишини қўшимча қилди.

«Ўқитувчи мақоми тўғрисида» ги қонунга биноан 2020 йил январь ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг иш ҳақи 25 фоизга оширилди. Ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш Қозоғистон Президенти Кассим-Жомарт Токаевнинг топшириғига биноан амалга оширилмоқда. Президент тўрт йил ичида ўқитувчиларнинг иш ҳақини икки баравар ошириш тўғрисида кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG