Ссылки доступа

Тихановская Белоруссияда миллий иш ташлашни қўллаб-қувватловчиларга моддий ёрдам беришни ваъда қилди (видео)


Белорусиянинг собиқ президентликка номзоди Светлана Тихановская, агар «халқ ультиматуми» бажарилмаса, иш ташлашни қўллаб-қувватлашга ваъда беришини айтди. Бундай баёнот унинг телеграм-каналида эълон қилинди.

Хабарда айтилишича, “режим барҳам топадиган бу кун барибир келади”, аммо «ҳар бир кун Белоруссия халқига жуда қимматга тушади».

Тихановская, иш ташлашни қўллаб-қувватлаётганлар ва «иқтисодий репрессия» ёки ишдан маҳрум бўлганлар, бундай фуқароларга ёрдам бериш учун Белоруссия тадбиркорлари томонидан яратилган БйСол фондидан молиявий ёрдам олишларига ваъда берди. Белоруссияда «қонунийлик тикланганда», норозилик намойишлари пайтида олинган барча судланганлик ва жарималар бекор қилинади, иш ташлаш туфайли ишдан айрилганлар тикланади ва шартномалар бўйича тўловлар билан иш жойида бўлганлар молиявий амнистия олади, деб ёзди Тихановская. Бундан ташқари, у коммунал тўловларни тўламаганлик учун барча жарималарни бекор қилишга ваъда берди.

“26 октябрдан бери ишлашга ва ўқишга келманг — бу ҳам иш ташлаш. Юришларга чиқинг — бу ҳам иш ташлаш. Корхоналарингизни ва идораларингизни ёпинг — бу ҳам иш ташлаш. Давлат хизматларидан фойдаланишни ва улар билан ҳамкорлик қилишни тўхтатинг — бу ҳам иш ташлаш. Барча пулларни банк ҳисобварақларингиздан олиб қўйинг — бу ҳам иш ташлаш. Жим бўлманг. Қамоқхонада (Белоруссия назарда тутилмоқда — таҳр.) яшаш борасидаги ўзаро келишмовчиликларингиз тўғрисида муҳокама қилинг“, — дейилади Тихановская баёнотида.

«Халқнинг ультиматум» муддати тугашига тўрт кун қолди. Тихановская бу ҳақда 13 октябрда маълум қилди. Олдинга қўйилган шартларга кўра, Аляксандр Лукашенка 25 октябргача учта талабни бажариши керак: истеъфога чиқиш, кўчалардаги зўравонликни бутунлай тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилиш.

20 октябрь арафасида Тихановская хавфсизлик кучларини 25 октябргача «халқ томонига ўтишга» чақирди.

Ўз интервьюларида Светлана Тихановская «халқ ультиматуми» қандай тайёрланаётгани, одамлар унинг жамоасига қандай келгани ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини сақлаб, тинч намойишни давом эттиришнинг муҳимлиги ҳақида гапирмоқда.

XS
SM
MD
LG