Ссылки доступа

Қозоғистон "яшил зонасига" қандай қилиб ўтиб бормоқда (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Қозоғистон "яшил зонасига" қандай қилиб ўтиб бормоқда. (видео Настоящее время)​

- Чет эллик тадбиркор пули тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетолмаяпти. Афғонистонлик тадбиркор¸ ЕTHAD BARADARAN FARAHI LTD' LTD ширкати директори¸ Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир Парранда” ширкати билан 5 миллион АҚШ долларига шартнома тузганини айтган Хожазода Абдулрашид пули тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кета олмаяпти. (видео)

- Ўзбек муҳожири: Қишлоқда ягона ҳам тракторчиман ҳам қўйбоқар. Бухоролик 55 яшар Абдулло Бобоев Низово қишлоғининг ҳам тракторчиси, ҳам қўйбоқари. У қишлоқ аҳолисига турли рўзғор юмушларида ҳам кўмак бериб келади. У бу меҳнатни Ўзбекистонда ҳам қилишим мумкин эди, аммо у ерда шароит ва маблағ йўқ, дейди. (видео)

- Ўзбекистонлик новвой муҳожир: Украина пайтида Қримда яшаш осон эди! Улуғбек ўз ҳамкасблари билан бутун Қримда новвойхоналар тармоғини очмоқчи. У бунинг учун Ўзбекистондан новвойларни ишга таклиф қилаётганини маълум қилди. (видео)

- UFC клуби раҳбари: Катта ютуқларга эришгандан кейин Ўзбекистонга қайтаман. Шермуҳаммад Муҳаммаджонов 1997 йилда Наманганда таваллуд топган. Ёшлигидан яккакураш турларига қизиқиб келган Шермуҳаммад тақдир тақозоси билан Петербургга келиб қолганини Озодликка сўзлаб берди. (видео)

- Ёзувчи ва собиқ сиёсий маҳкум Мамадали Маҳмудов вафот этди. Таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов (адабий тахаллуси – Эврил Турон) 16 октябрь куни 79 ёшида Тошкентдаги шифохонада оламдан ўтди. Яқинларига кўра, 14 октябрь куни юрак хуружи кечирган ёзувчи “Жуковский” номи билан билинган Республика клиник шифохонасига ётқизилганди. (видео)

- Тожикистонда "Мехргон" байрами нишонланди. (фотогалерея)

- Пандемия она ва болани ярим йилга ажратди. Москва вилоятида меҳнат қилаётган 36 ёшли ўзбекистонлик Орзигулнинг бир неча кунга Ўзбекистонга кетиб, Россияда қолган 2,5 яшар ўғилчасини ярим йилдан кейин кўришини ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаган...(видео)

- Қуръони Карим маъноларини ўзбек тилига ўгирган шайх Алоуддин Мансур Тошкентда дафн этилди. Марказий Осиёдаги таниқли ислом олимларидан, Қуръони Карим маъноларини ўзбек тилига ўгирган шайх Алоуддин Мансур 13 октябрь куни 68 ёшида вафот этди. Алоуддин Мансур 14 октябр куни Тошкентдаги "Шайх Зайниддин" қабристонига дафн этилди. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG