Ссылки доступа

Ташқи савдо айланмаси тақрибан 3 миллиард 760 миллион долларга камайди


Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 27 миллиард 490 миллион 100 минг АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 3 миллиард 757 миллион 900 минг АҚШ долларига (ёки 12 фоизга) камдир.

Бу маълумотлар Давлат статистика қўмитаси томонидан ёйинланган ТСАга оид ҳисоботда акс этган.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 9 ойи ичида ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 12 миллиард 471 миллион 300 минг АҚШ долларига (6 фоизга қисқарган), импорт ҳажми эса 15 миллиард 18 миллион 900 минг АҚШ долларига (16,5 фоизга қисқарган) етди.

Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келяпти. Давстатқўм маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасининг 16,8 фоизлик ҳиссаси Хитойга, 14,8 фоизи – Россия Федерациясига, 7,3 фоизи – Қозоғистонга, 5,8 фоизи – Жанубий Кореяга, 5,2 фоизи – Туркияга, 2,4 фоизи – Қирғизистонга, 2,1 фоизи эса Германияга тўғри келади.

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлат орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (539 миллион 600 минг АҚШ доллари), Қирғизистон (461 миллион 500 минг АҚШ доллари), Тожикистон (219 миллион 400 минг АҚШ доллари) ва Эрон (38,3 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидандир.

“Қолган 16 та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда”, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.

XS
SM
MD
LG