Ссылки доступа

Тожикистон Миллий банки мамлакат валюта бозорида доллар танқислигини тан олди


Тожикистонда маҳаллий компаниялар ва хусусий тадбиркорлар сўнгги пайтларда валюта бозори хорижий, биринчи навбатда америкалик валютанинг кескин танқислигига дуч келганидан шикоят қилмоқдалар.

Ишбилармон доиралар Тожикистон Миллий банкига пул-кредит сиёсатини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқдалар, акс ҳолда мамлакатга зарур товарларнинг етишмаслиги, шу жумладан ун ва бензиннинг етишмаслиги таҳдид қилмоқда.

Тожикистон Миллий банки ички валюта бозорида Америка долларининг кескин танқислигини тан олди. «Жорий йилнинг 9 ойи давомида АҚШ долларига бўлган талабни қондириш учун кредит ташкилотларига 104 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилди», деб айтди Тожикистон регулятори. Мамлакат валюта бозоридаги барқарорликни сақлаш учун Миллий банк раҳбарияти Халқаро валюта фондидан молиявий ёрдам сўрамоқчи.

Тожикистон Миллий банки ёзма равишда берган жавобида, валюта тақчиллиги, хусусан, стратегик аҳамиятга эга объектларни қуриш ва давлат қарзларини тўлаш учун бюджет харажатларининг кўпайиши билан боғлиқлигини таъкидлади.

Молиявий регулятор ички валюта бозорини АҚШ доллари билан таъминлаш муаммолари, авваламбор, республиканинг импортга кучли боғлиқлигини таъкидлади. Деярли барча зарур маҳсулотлар четдан олиб келинаётгани ҳақида хабар берилган. Тожикистон Миллий банки маълумотларига кўра, импорт кўрсаткичлари экспорт қилинадиган товарлар миқдоридан 3 бараварга ёки 960 миллион долларга кўпдир. Регулятор, қоида тариқасида, қиш ва баҳорда валюта дефицити кунига ўртача 8 дан 25 миллион долларгача бўлганлигини таъкидлади.

Айни пайтда маҳаллий мутахассислар Озоди радиосига берган интервьюсида Тожикистон Миллий банкининг баёнотига қўшилмасликларини айтишди. Регуляторнинг сиёсати — валюта операциялари бўйича монополия — тижорат банклари эркинлигини чеклаб қўйди, бу эса чет эл валютасининг этишмаслигига олиб келди, дейишади улар.

Тожикистонлик иқтисодчи Аюб Эгамовнинг сўзларига кўра, Миллий банк нафақат мамлакатда валюта айланмасини бошқариш учун пул ўтказмалари учун Миллий процессинг марказини ташкил этган. “Ўтган йил охирида кўплаб тўлов тизимлари, шу жумладан Золотая Корона, пул ўтказмалари бўйича Миллий процессинг марказига уланишни истамади ва ўзларининг Тожикистондаги фаолиятини тўхтатди. Илгари чет эл валютасида, хусусан Россиядан Тожикистонга мамлакатдаги барча банклар орқали пул ўтказмалари келиб тушган бўлса, бу энди фақат Миллий банкнинг процессинг маркази орқали амалга оширилади”, — дея қўшимча қилди суҳбатдошимиз.

Маҳаллий тадбиркорлардан бири валюта тақчиллигини молиявий регулятор сиёсати билан ҳам боғлади. Унга кўра Муродали Алимардон, Шариф Раҳимзода ва Абдужабоор Ширинов Миллий банки раҳбарлиги йилларида нақд пул етишмаслиги бўлмаган. «Биз хомашёни чет элдан сотиб олишимиз керак, Миллий банк унинг дефицити билан боғлиқ ҳолда бизни чет эл валютасини сотишдан бош тортади. Қандай қилиб валюта йўқ? Миллий банк биринчи ярим йилликда меҳнат муҳожирлари мамлакатга 999 миллион доллар ўтказганлигини тасдиқлади. Бундан ташқари, мамлакат цемент, пахта, алюминий, олтин ва ҳатто электр энергиясини экспорт қилишдан чет эл валютасини олади. Илгари, мигрантлар уйларига камида 2,5 миллиард доллар жўнатишган, яна бир миллиард мамлакатга экспортдан келган. Умуман олганда, бу 3,5 миллиард долларни ташкил этади. Маълумки, 3 миллиард доллар импортга сарфланади ва 500 миллион доллар мамлакатда қолади. Савол туғилади: бу ҳолатда валюта дефицити қаердан пайдо бўлди? », — деб сўрайди тадбиркор.

Маҳаллий мутахассислар чет эл валютасининг, шу жумладан АҚШ долларининг етишмаслиги Тожикистондан капиталнинг чиқарилиши билан боғлиқлигини истисно қилмайди. Миллий банк мамлакатдан капитал чиқарилиши тўғрисида маълумот беришдан бош тортмоқда.

XS
SM
MD
LG