Ссылки доступа

Шифокор қабулига электрон ёзилиш тизими ишга туширилди


Шифокор қабулига ёзилиш имкониятини берувчи “Электрон поликлиника” тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бундан буён reg.ssv.uz сайти орқали шифокор қабулига онлайн ёзилиш имконияти мавжуд.

Мазкур тизимнинг қўлланилиши ортидан шифокор қабулига кириш учун навбатга туриш эндиликда керак бўлмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.


Бугунги кунда “Электрон поликлиника” ахборот тизимига Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги оилавий поликлиникалар уланган. Айни пайтда бутун республика бўйлаб поликлиникаларни тизимга улаш ишлари давом эттириб келинмоқда.


“Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилишлари, шифокор ва муассаса ҳақида маълумотлар олишлари, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин бўлади. Поликлиникалар учун ушбу тизимнинг афзалликлари – маълумотларни автоматлаштирилган рўйхатдан ўтказиш, оилавий поликлиникаларда ягона электрон амбулатория тиббий картасини юритиш имкониятидир”,-дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG