Ссылки доступа

Қирғизистонда «Вор в законе» рутбаси авторитети қўлга олинди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ҚМХДҚ) «Вор в законе» рутбаси авторитети Қамчи Колбоевни ҳибсга олинганини тасдиқлади. Давлат қўмитаси матбуот хизматида хабар қилинганидек, уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятини тўхтатиш бўйича ишлар давомида Қамчи Кўлбоев тўғрисида маълумотлар олинган.

Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 249 моддаси («Жиноий ташкилот тузиш ёки уларда иштирок этиш») бўйича судгача бўлган тергов ишлари бошланди.

Қайд этилишича, 22 октябрь куни Колбоев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бош тергов бошқармасига олиб кетилган.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Колбоев 22 октябрь куни Бишкекдаги спорт клубларидан бирида ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган эди.

16 октябрь куни Камчйбек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси этиб тайинлангандан сўнг, агар Колбоевнинг жиноий фаолияти исботланса, у жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Қамчи Колбоев Ички ишлар вазирлигида уюшган жиноий гуруҳ раҳбари сифатида рўйхатдан ўтган. Департамент маълумотларига кўра, 2018 йилда Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи 424 аъзодан иборат эди.

2012 йилда АҚШ президенти Барак Обама Колбоевни «қора рўйхат» га кирувчи 7 та энг йирик наркобаронлардан бири сифатида киритди. АҚШ Давлат департаменти Колбоевнинг «молиявий механизмларининг бузилишига олиб келадиган» маълумот учун миллион долларгача мукофот ваъда қилди. АҚШ Молия вазирлиги Колбоевни «қора рўйхат» га собиқ СССР мамлакатларидан келган 10 нафар жиноят бошлиқларининг исмлари билан бирга киритди.

XS
SM
MD
LG