Ссылки доступа

Чехия коронавируснинг юқиши кучайиб кетиши ортидан мамлакатда карантин жорий қилади


Чехия ҳукумати рекорд миқдордаги янги коронавирус ҳолатларини рўйхатдан ўтказгандан сўнг бир қатор карантин тадбирларини маъқуллади.

Мамлакат бош вазири Андрей Бабишнинг 21 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидлашича, барча зарур бўлмаган чакана савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиб туриш ва одамларнинг ҳаракатланишини чеклаш (иш жойига, оилавий масалалар ёки озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун ҳаракатланиш бундан мустасно) камида 3 ноябргача амал қилади.

«Аввало, биз фуқароларнинг ҳаётини ҳимоя қилишимиз керак», деди Бабиш 22 октябрда кучга кирадиган чоралар тўғрисида.

Ушбу қадам Чехияда 20 октябрь куни юқтирилган 11 984 та ҳолат қайд этилгандан сўнг қабул қилинди. Бу 10,7 миллионлик мамлакатда кунлик рекорд кўрсаткич. Бугунгача Чехия Республикасида коронавирусдан 1 739 киши вафот этди.

Касалхоналар CОВИД-19 касаллари учун кўпроқ ётоқларни яратиш учун режалаштирилган қабулни қисқартирмоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазири Роман Примуланинг таъкидлашича, касалликнинг энг юқори даражаси 11 ноябрдан кейин қайд этилиши керак.

XS
SM
MD
LG