Қайд этилишича, ОТБ ажратган маблағнинг асосий қисми ташкилотнинг ўзбек пудратчилари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларига йўналтирилади.
“Яқин келажакда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "ДА Афғонистон Брешна Ширкат" ўртасида ушбу электр узатиш линиясини қуриш бўйича тегишли шартнома имзоланади”, дейилади вазирлик хабарномасида.
Маълумотларга кўра, сешанба куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Кобул шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси вазирлик ва идоралари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтган.
Учрашувда Ўзбекистон томонини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва бошқа ташкилотлар раҳбарияти тамсил этган.