Ссылки доступа

Эрдўғон Макронни мусулмонларга бўлган муносабати учун оммавий равишда қоралади


Туркия ва Франция президентлари Ражаб Эрдўған (чапда) ва Эммануэл Макрон
Туркия ва Франция президентлари Ражаб Эрдўған (чапда) ва Эммануэл Макрон

Президент Эммануэл Макрон Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг сўзларидан сўнг Франциянинг Анқарадаги элчисини чақириб олишга қарор қилди.

Туркия раҳбари шанба куни президент Макронни мусулмонларга нисбатан тутган позицияси учун кескин танқид қилди. Эрдўғоннинг таъкидлашича, Макрон «руҳиятини даволаши керак».

Макрон аввалроқ Франция Республикасининг дунёвий қадриятларини радикал исломдан ҳимоя қилишга чақирган. Ушбу баёнот Эрдоғанни ғазаблантирди:

«Турли хил эътирофдаги миллионлаб имонлиларни» руҳиятни даволашга «чақирган давлат раҳбари тўғрисида нима дейиш мумкин», деди Эрдўғон Анадолу минтақасига ташриф буюрганида телевизион мурожаатида.

Макрон ва Эрдўғон ўртасида Ўрта ер денгизи шарқидаги ҳуқуқий муаммолар, шунингдек Ливия, Суриядаги вазият ва яқинда Тоғли Қорабоғ минтақасидаги инқироз борасида келишмовчиликлар мавжуд.

Макрон шу ойнинг бошида Исломни «глобал инқироз» давридаги дин сифатида тавсифлади. Президентнинг айтишича, декабрь ойида Франция ҳукумати черковни Франция давлатидан ажратиб турадиган 1905 йилги қонунни мустаҳкамловчи қонун лойиҳасини тақдим этади.

XS
SM
MD
LG