Ссылки доступа

Соғлиқни сақлаш вазирлиги карантин чоралари кучайтирилиши тўғрисидаги хабарларни инкор қилди


Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 ноябрдан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон эканини билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 1 ноябридан карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида асоссиз ахборотлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу каби ёлғон хабарлар орқали аҳоли орасида ваҳима қўзғашга уринишларга тегишли тартибда жавобгарлик кўзда тутилган”,- дейилади расмий билдирувда.

Ўзбекистонда коронавирус туфайли март ойида жорий этилган карантин чоралари 15 августдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилина бошланган эди.

2020 йил 26 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 480 нафарни ташкил этмоқда. Беморлардан 62 615 нафари соғайган.

Шу кунгача коронавирусдан расман камида 550 одам вафот этди.

XS
SM
MD
LG