Ссылки доступа

Помпео Пашинян ва Алиевни урушни тўхтатишга чақирди


Майк Помпео
Майк Помпео

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Никол Пашинян ва Илҳом Алиевни урушни тўхтатишга ва музокараларга қайтишга чақирди. АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати сешанба куни тушдан кейин Помпео Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасидаги телефон мулоқоти ҳақида хабар берди.

Ўзини Тоғли Қорабоғ Республикаси дея эълон қилган ҳукумат Арманистон ва Қорабоғни боғлайдиган асосий йўл ўтган Лачин шаҳрининг ўққа тутилиши тўғрисида хабар берди. Агар Озарбайжон ҳарбийлари ушбу йўлни кесиб ўтишга муваффақ бўлсалар, бу ТҚРда мудофаа қилаётган арман кучлари учун «улкан муаммо» бўлиб қолади, дейилади ББC хабарида.

Лачин шаҳри артиллерия ўқларига тутилиши натижасида кўплаб уйлар вайрон бўлган. Озарбайжон армияси аллақачон Лачинга “Град” ёки артиллериядан ўқ отиш мумкин бўлган масофага яқинлашди.

XS
SM
MD
LG