Ссылки доступа

Туркманистон расмийлари туркман фаолнинг қариндошларини уни «ватан хоини» деб чақиришга мажбур қилмоқда


Туркиядаги 29 ёшли туркман фаоли Дурсолтан Таганованинг қариндошлари полицияга чақирилиб, уни видео камерада «Ватан хоини» деб аташларига мажбур қилинмоқда.

Таганова 19 июль куни Туркманистоннинг Истанбулдаги консуллиги олдидаги митингдан бир неча соат олдин коронавирус чекловларини бузганликда айбланиб ҳибсга олинган. Фаол бошқа 80 ватандош билан бирга Туркманистон ҳукумати ҳаракатларини танқид қилишни режалаштирган.

Туркия ҳукумати Тагановани уйига жўнатишни режалаштирган, аммо 12 октябрь куни 11 та инсон ҳуқуқлари ташкилотининг чақириғидан сўнг у депортация қамоғидан озод қилинган. Шундан сўнг, Туркманистонда унга нисбатан фирибгарлик тўғрисида жиноий иш очилиб, қидирувга берилган. У айнан нимада айбланаётгани номаълум.

“Худди шу куни кечқурун Дурсолтаннинг укаси 27 ёшли Бабажон Таганов Туркманобод шаҳар полиция бўлимига чақирилиб, унинг телефонини” текшириш учун «олиб қўйилган ва унинг синглиси» фирибгар “сифатида қидирилаётганини ва агар у мамлакатда пайдо бўлса, ҳибсга олинишини маълум қилинган. Унга прокуратурага юбориш учун тайёрланган Дурсолтанга қарши жиноий иш кўрсатилган“, — дейилади ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларининг хабарида.

Таганованинг онаси Мериемгул Баймуродова ҳуқуқ ҳимоячиларига қариндошларига босим қизининг шу йил июнь ойида ижтимоий тармоқлардаги биринчи чиқишларидан сўнг дарҳол бошланганини айтди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига кўра, Таганованинг отаси, акаси ва онасидан ташқари, унинг собиқ эри, холалари ва амакилари Туркманистон ҳукумати томонидан таъқиб ва босимга учраган. Полициядаги қариндошлари ва дўстларини сўроқ қилиш пайтида улар видео камерага, Тагановани «ватанга хоин» деб айтишни талаб қилишган.

XS
SM
MD
LG