Ссылки доступа

Уйида даволанаётган коронавирус беморларига пульсоксиметр ва кислород концентраторлари бепул берилади


Уй шароитида реабилитацияга муҳтож бўлган коронавирусга чалинган беморларга вақтинча фойдаланиш учун пульсоксиметр ва кислород концентраторлари бепул тарқатилади.

Маҳаллий нашларнинг хабар беришича, коронавирус билан курашиш бўйича махсус республика комиссияси пульсоксиметр ва кислород концентраторларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларидан маълум бир муддат ҳамда бепул тарзда фойдаланишга бериш бўйича қарор қабул қилган.

Пульсоксиметр ва кислород концентраторлари захирада мавжудлиги ва тиббиёт муассасининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида берилади.

“Махсус комиссия протоколи билан пульсоксиметр ва кислород концентраторларини бепул тарзда тарқатиш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. «Газета.uz» Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан юқоридаги тартиб бўйича изоҳ оломади”,-дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG