Ссылки доступа

Трамп штаб-квартираси сайлов кампаниясининг веб-сайтига хакерлик ҳужуми ҳақида хабар берди


Дональд Трамп
Дональд Трамп

Номаълум хакерлар АҚШ президентининг сайловолди штаби веб-сайтига ҳужум қилди. Бу ҳақда Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси вакили маълум қилди.

Ҳужумчилар сайловолди кампания саҳифасининг бошқариш ҳуқуқига эга бўлишга эришишган. Натижада, Трампнинг веб-сайтига ташриф буюрган фойдаланувчилар хакерлик хабарини кўришди: «Дунё Президент Доналд Трамп томонидан ҳар куни тарқатиладиган ёлғон хабарлардан чарчаган. Дунёга ҳақиқатни етказиш вақти келди».

Бош штаб маълумотларига кўра, хакерлар ҳеч қандай махфий маълумотларни олмаган, чунки бундай маълумотлар серверда сақланмайди.

Кейинчалик сайт қайта тикланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яқинда Қўшма Штатлар бир неча бор президентлик сайловлари олдидан Америка муассасаларига қилинган кибер ҳужумлар тўғрисида хабар берди. Яқинда Федерал қидирув бюроси, хусусан, ҳужумлардан бирида Россия ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган хакерлар иштирок этгани ҳақида хабар берди. Москва унга қарши барча айбловларни бир неча бор рад этди.

АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG