Ссылки доступа

«Қарздорлар дафтари». Озиқ-овқатни қарзга олаётганлар сони ортиб бормоқда (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- «Қарздорлар дафтари». Озиқ-овқатни қарзга олаётганлар сони ортиб бормоқда. Қозоғистонда кичик бир дўкон сотувчиси пандемия пайтида озиқ-овқат маҳсулотларини қарзга олаётганлар сони кўпайганини айтади. «Қарздорлар дафтари»да ўн минглаб тенгелик ёзувлар мавжуд. (ҚРдан видео)

- Содиқ Азимов кўчаси турғунлари уйлари ноқонуний бузилаëтганини иддао қилмоқда. Тошкент шаҳри Содиқ Азимов кўчасида жойлашган уй эгалари уйлари ўрнида кўп қаватли турар-жой қуришни режалаштираëтган фирма томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга дуч келаëтганликларини ва баъзи уйлар уй эгаларининг рухсатисиз қурувчи фирма номига ўтказиб юборилаëтганини иддао қилмоқда. (видео)

- «Мен гўшт сотиб олишга қурбим етмайди». Тожикистон аҳолиси озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ҳақида. (видео Директ)​

- Санкт-Петербургдаги ўзбек муҳожирлари COVIDга қарши қандай курашмоқда? Россияда минглаб ўзбек муҳожирлари коронавирус даврида тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолмоқда. Озодлик меҳнат мигрантлари учун махсус очилган Петербургдаги клиникалардан бирида бўлди. (видео)

- Ҳазиний зиëратгоҳи. (фотогалерея)

- Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар имтиёз қўлланилмаганига норозилик билдириб юриш қилди. (видео)

- Блогер Искандар "Македонский": Келажакда Марсда яшамоқчиман! Россиядаги 27 яшар ўзбекистонлик блогер Искандар "Македонский" ўз чиқишларида ҳукумат, дин намояндалари ва жамоатчилик вакилларини танқид қилиш, уларнинг гап-сўзларига қилаётган сатирик мулоҳазалари билан танилган. (видео)

- Ўзбекистонлик муҳожирлар Россия ва Қозоғистон чегарасида тўпланмоқда. (видео Директ)

- Хоразмда туғилган уч эгизакка на президент совғаси берилди¸ на ҳокимият хабар олди. Хоразм вилояти Урганч тумани Чондирқиëт маҳалласида яшовчи Бахтиëр аканинг оиласида туғилган уч эгизакка Шаҳноза¸ Миромон ва Мирзиë исмлари берилди. Бахтиëр аканинг айтишича¸ шу кунгача ҳеч бир жойдан эгизаклар аҳволини сўраб ҳеч ким келмаган. (видео)

- 4 миллиард долларлик Uzbekistan GTL заводини қураëтган минглаб ишчи ғалаëн кўтарди. 21 октябрь, эрталаб соат 7:30 да Қашқадарë вилоят, Ғузор туманида Uzbekistan GTL заводини қураëтган Enter Engineering компаниясининг минглаб ишчиси стихияли норозилик акциясига чиқди. Дастлабки хабарларга кўра¸ ишчилар овқат берилмагани ва пластик картасига ойлик тушмаганидан норози бўлган. (видео)

- "Осиё чемпионлиги ўзбек футболининг ягона йирик ғалабаси бўлиб қолмоқда". 1994 йил 17 октябрида мустақил Ўзбекистон футболчилари халкаро мусобақаларда биринчи олтин медални қўлга киритишди. Бугунга қадар мустакил Ўзбекистон футболининг бу ғалабаси биринчи ва ҳозирча охиргиси булиб қолмоқда. (видео)

- GTL Enter Engineering ширкатининг минглаб ишчиси ғалаëн кўтарди. (фотогалерея)

- Чет эллик тадбиркор пули тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетолмаяпти. Афғонистонлик тадбиркор¸ ЕTHAD BARADARAN FARAHI LTD' LTD ширкати директори¸ Хоразм вилоятидаги “Қўшкўпир Парранда” ширкати билан 5 миллион АҚШ долларига шартнома тузганини айтган Хожазода Абдулрашид пули тўланган тухумни Ўзбекистондан олиб чиқиб кета олмаяпти. (видео)

- Ўзбек муҳожири: Қишлоқда ягона ҳам тракторчиман ҳам қўйбоқар. Бухоролик 55 яшар Абдулло Бобоев Низово қишлоғининг ҳам тракторчиси, ҳам қўйбоқари. У қишлоқ аҳолисига турли рўзғор юмушларида ҳам кўмак бериб келади. У бу меҳнатни Ўзбекистонда ҳам қилишим мумкин эди, аммо у ерда шароит ва маблағ йўқ, дейди. (видео)

- Ўзбекистонлик новвой муҳожир: Украина пайтида Қримда яшаш осон эди! Улуғбек ўз ҳамкасблари билан бутун Қримда новвойхоналар тармоғини очмоқчи. У бунинг учун Ўзбекистондан новвойларни ишга таклиф қилаётганини маълум қилди. (видео)

- UFC клуби раҳбари: Катта ютуқларга эришгандан кейин Ўзбекистонга қайтаман. Шермуҳаммад Муҳаммаджонов 1997 йилда Наманганда таваллуд топган. Ёшлигидан яккакураш турларига қизиқиб келган Шермуҳаммад тақдир тақозоси билан Петербургга келиб қолганини Озодликка сўзлаб берди. (видео)

- Пандемия она ва болани ярим йилга ажратди. Москва вилоятида меҳнат қилаётган 36 ёшли ўзбекистонлик Орзигулнинг бир неча кунга Ўзбекистонга кетиб, Россияда қолган 2,5 яшар ўғилчасини ярим йилдан кейин кўришини ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмаган... (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG