Ссылки доступа

Қирғизистон Олий суди такрорий сайловларни бекор қилиш тўғрисидаги қароридан кассация шикоятини МСКга қайтариб берди


29 октябрда Олий суднинг қарори билан Марказий сайлов комиссиясининг Бишкек маъмурий суди қарорига қарши кассация шикояти қайтариб берилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, шикоят аризачига давлат божи тўланганлиги тўғрисида далиллар йўқлиги сабабли қайтариб берилган.

28 октябрь куни Олий судга сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссиядан Бишкек Маъмурий судининг қарорига қарши кассация шикояти келиб тушди. У 24 октябрь куни «Демократия ва фуқаролик жамияти учун коалиция» нодавлат нотижорат ташкилоти ва «Актив» сиёсий партиясининг аризасини қондирди. МСКнинг такрорий сайловларни ўтказиш тўғрисидаги қарорини бекор қилди.

21 октябрда МСК 20 декабрь куни такрорий парламент сайловларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Аммо 24 октябрь куни Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди Марказий сайлов комиссиясининг ушбу қарорини бекор қилди.

22 октябрь куни Жўқорғи Кенгес «Қирғизистон Республикаси Президенти ва Жўқорғи Кенгесининг депутатлари сайлови тўғрисида»ги конституциявий Қонуннинг 38 ва 63-моддалари ҳаракатларини тўхтатиб турувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Ва таклиф қилинган меъёрларга биноан Жўқорғи Кенгес депутатларининг такрорий ёки янги сайловлари конституциявий ислоҳотдан сўнг, аммо 2021 йил 1 июндан кечиктирмасдан ўтказилади. Шу куни тузатишлар Қирғизистон Республикаси Бош вазири ва Президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаров томонидан имзоланди. Бир қатор адвокатлар ва ташкилотлар қонун лойиҳасини қабул қилиш пайтида қонунбузарликларга йўл қўйилганлигини ва ҳужжатнинг ўзи Конституцияга зид эканлигини таъкидладилар.

XS
SM
MD
LG