Ссылки доступа

Минск Латвия, Литва, Полша ва Украина билан чегараларни ёпди


Минск Латвия, Литва, Полша ва Украина билан қуруқлик чегаралари орқали киришни огоҳлантиришсиз чеклади.

Белоруссия давлат чегара қўмитаси чегаранинг ёпилиши коронавирус инфекциясининг янги тури пандемияси билан изоҳланди. Куннинг аввалида Александр Лукашенко ушбу мамлакатлар тажовуз қилган тақдирда мамлакат армияси қарши курашишга тайёрлигини айтди.

Чегараларда сезиларли тирбандликлар юзага келди. Белоруслар уйга қайтолмаётганидан оммавий равишда шикоят қилмоқдалар. Чиқиб кетишда чегарачилар фуқароларни яқин келажакда қайтиб кела олмасликлари тўғрисида огоҳлантирмоқда. Шу билан бирга, Минск аэропорти одатдагидек ишлашда давом этмоқда.

Пайшанба куни Александр Лукашенко АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан суҳбатини маълум қилди. «Мен уни огоҳлантирдим: агар Полша, Литва ва балки Украина ҳаракатга тушишса, биз жавоб берамиз». Худди шу куни у ушбу уч мамлакат билан чегарани мустаҳкамлашни буюрди.

XS
SM
MD
LG