Ссылки доступа

International Amnesty Хитойда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган қозоғистонликни қўллаб-қувватлаб чиқди


International Amnesty Халқаро Амнистия ташкилоти жамоатчиликни Шинжон қамоқхона маъмуриятига этник қозоқ Нағиз Мухамедулини қўллаб-қувватлаш учун хат имзолашга чақиради.

Ташкилотга кўра, оиласи тахминан саккиз йил олдин Хитойдан Қозоғистонга кўчиб ўтган Ноғиз Мухамедули 2018 йил март ойида қариндошлариникига ташрифидан сўнг Хитойда ҳибсга олинган ва унга «сепаратизм» айблови қўйилган. Ташкилот маълумотларига кўра, 2020 йил сентябрь ойида Мухамедули умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

International Amnesty Халқаро Амнистия ташкилоти Ноғиз Мухамедулининг оиласига ёки унинг адвокатига ҳукмни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини, бироқ баъзи қариндошларнинг суд жараёнини монитор орқали томоша қилишларига рухсат берилганлигини таъкидламоқда. Ташкилот баёнотига кўра, Мухамедули қарши айбловларнинг сабаби Шинжонда яшовчи қозоқларни Қозоғистонга кўчириш бўйича Мустақиллик куни дўстлари билан учрашув пайтида билдирилган қўллаб-қувватлаш ва Шинжонда «икки тилли таълим» сиёсати ҳақидаги фикрларидир.

Баёнотда айтилишича, Мухамедулининг ўзи танлаган адвокат иштирок этмагани учун уни адолатли суд қилиш ҳуқуқидан маҳрум этишган: судда тайинланган адвокат иштирок этган. Ноғиз Мухамедули ўз айбини тан олишдан бош тортди ва судда у калтаклангани ва сўроқ пайтида қийноққа солинганлигини айтди. Баёнотда, шунингдек, 2018 йил март ойидан буён Мухамедулининг ташқи дунё билан алоқа қилишдан яккаланиб қолганлиги қайд этилган.

Халқаро Амнистия ташкилти Шинжон қамоқхона идораси раҳбариятига «халқаро миқёсда тан олинган жиноят содир этганлиги тўғрисида етарли, ишончли ва қабул қилинадиган далиллар» бўлмагунча ва халқаро суд тартибида адолатли суд ўтказилгунига қадар Ноғиз Мухамедули озод қилишга чақирган петицияни имзолашни ва юборишни истайди.

Ташкилотга маълумотларига кўра, Мухамедули Олтой туманидаги Номоддий маданий мерос давлат идорасида ишлаган ва Шинжон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси бўлиб, иккита шеърий китобини нашр этган. 2012 йилда унинг оиласи кўпроқ таълим олиш учун Қозоғистонга кўчиб ўтди.

Шу ойнинг бошида Олмаота вилоятининг Алакўл туманида яшовчи Ноғиз Мухамедулининг онаси, 80 ёшли Назикен Бикейқизи, Олмаотада бўлиб ўтган матбуот анжуманида, энди ўғлини бошқа кўрмаслигимдан қўрқаётганини айтди. Олмаотада 54 ёшли Ноғиз Мухамедулининг икки ўғли ва рафиқаси истиқомат қилади.

Шинжонда мусулмонларга зулм қилинганлиги ҳақида 2017 йилдан бери хабар берилган. 2018 йилда БМТ Шинжондаги лагерларда бир миллионгача уйғур, қозоқ ва бошқа мусулмон этник гуруҳлар вакиллари қамалган бўлиши мумкинлигини айтди. «Лагерлар» мавжудлигини инкор этган Пекин кейинчалик уларнинг мавжудлигини тан олди, аммо бу муассасаларни экстремизм ва терроризмга қарши курашиш ва одамларни хитой тили ва касбларида тарбиялаш учун яратилган «таълим марказлари» деб атади. Бироқ, Шинжонни «сиёсий қайта тарбиялаш марказларидан» озод қилинганидан кейин Қозоғистон ва Туркияга жўнаб кетган қозоқлар ва уйғурлар бу муассасаларни қамоқхоналар деб аташган.

XS
SM
MD
LG