Ссылки доступа

Нотр-Дам черковида уч одамни ўлдирган ҳужумчининг шахси аниқланди


Франциянинг Ницца шаҳрида 29 октябрь куни пичоқ билан қуролланиб, Нотр-Дам черковида ва ибодатхона олдида ўткинчиларга ҳужум қилган одамнинг шахси аниқланди.

Полициянинг билдиришича, у келиб чиқиши Тунисдан бўлган 21 ёшли Брахим Ауисауи экани аниқланди.

AFP агентлигининг полицияга алоқадор бўлган манбалари Брахим Ауисауи сентябрь ойида Тунисдан қайиқда Италиянинг Лампедуза оролига ўтганини айтганлар..Қўлга олинган шахснинг олдида паспорти бўлмаган, бироқ ундан Италия Қизил Ҳочи томонидан шу номга берилган бошқа ҳужжатлар топилган.

Лампедуза Европага ноқонуний йўллар билан қочиб келаётган қочқинларни қабул қилувчи асосий марказ ҳисобланади.

Тhe Guardian газетасининг Италия тергов органларига таяниб хабар беришича, Брахим Ауисауи Лампедузадаги карантиндан сўнг 9 октябрда Бари шаҳрига жўнатилган.

Бу ерда унга Италияни тарк этиши ва Тунисга қайтиши шартлиги тўғрисида ҳужжат топширилган. Ауисауи ҳужжатни олгач Францияга қочиб ўтган, лекин бу ерда расман бошпана сўрамаган. Ауисауи қандайдир ташкилотларга алоқадор экани ҳозирча аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG