Ссылки доступа

Ўзбек диндорлари Макрон ва исломчилар можаросида мисли кўрилмаган фаоллик кўрсатмоқда (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Умр ўтар, вақт ўтар - Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон вафот этди. 77 ëшида вафот этган Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон 29 октябрь куни Тошкентнинг ўзи яшаган Янгиобод мавзеидаги қабристонда дафн қилинди. Яқинларининг айтишича, Омон Матжон сўнгги пайтларда ҳукумат касалхонасида ўпка яллиғланишидан даволанаётган бўлган. Шоирнинг фарзандлари унга “икки томонлама пневмония” ташхиси қўйилганини тасдиқлашди. (видео)

-Ўшда ўзбек тадбиркор марҳум муфтий Шайх Чубақ хожи Жалилов номидаги кутубхонага асос солди. Қарийб 2 минга яқин диний ва адабий, дунёвий илмлар китобидан иборат мазкур кутубхона аҳолига бепул хизмат кўрсатади. (фотогалерея)

- Ўзбек диндорлари Макрон ва исломчилар можаросида мисли кўрилмаган фаоллик кўрсатмоқда. Шу кунларда айрим Яқин Шарқ ва Форс кўрфази давлатларида Францияга қарши эҳтиросли норозиликлар давом этмоқда. (видео)

- "Мен ишимни сартарошликдан бошлаганман!". Россияга насиба излаб келаётган меҳнат муҳожирларининг ҳаммаси ҳам катта ютуқларга эришавермайди. Аммо улар кам сонли бўлсада, бор. Петербургдаги самарқандлик Жонибек шаҳарда танилган ўзбекистонлик бизнесменлардан. У Россиядаги ўз фаолиятини бундан 14 йил олдин айнан сартарошликдан бошлаган. (видео)

- Бишкекдаги IT-компания гендер стереотипларини бузмоқда. (ҚР дан видео)​

- АҚШ Сенатига Шинжондаги қатағонларни геноцид деб тан олган қарор келиб тушди. (видео)

- «Қарздорлар дафтари». Озиқ-овқатни қарзга олаётганлар сони ортиб бормоқда. Қозоғистонда кичик бир дўкон сотувчиси пандемия пайтида озиқ-овқат маҳсулотларини қарзга олаётганлар сони кўпайганини айтади. «Қарздорлар дафтари»да ўн минглаб тенгелик ёзувлар мавжуд. (ҚРдан видео)

- Содиқ Азимов кўчаси турғунлари уйлари ноқонуний бузилаëтганини иддао қилмоқда. Тошкент шаҳри Содиқ Азимов кўчасида жойлашган уй эгалари уйлари ўрнида кўп қаватли турар-жой қуришни режалаштираëтган фирма томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга дуч келаëтганликларини ва баъзи уйлар уй эгаларининг рухсатисиз қурувчи фирма номига ўтказиб юборилаëтганини иддао қилмоқда. (видео)

- «Мен гўшт сотиб олишга қурбим етмайди». Тожикистон аҳолиси озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ҳақида. (видео Директ)​

- Санкт-Петербургдаги ўзбек муҳожирлари COVIDга қарши қандай курашмоқда? Россияда минглаб ўзбек муҳожирлари коронавирус даврида тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолмоқда. Озодлик меҳнат мигрантлари учун махсус очилган Петербургдаги клиникалардан бирида бўлди. (видео)

- Ҳазиний зиëратгоҳи. (фотогалерея)

- Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар имтиёз қўлланилмаганига норозилик билдириб юриш қилди. (видео)

- Блогер Искандар "Македонский": Келажакда Марсда яшамоқчиман! Россиядаги 27 яшар ўзбекистонлик блогер Искандар "Македонский" ўз чиқишларида ҳукумат, дин намояндалари ва жамоатчилик вакилларини танқид қилиш, уларнинг гап-сўзларига қилаётган сатирик мулоҳазалари билан танилган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG