Ссылки доступа

Тожикистон шимолида «коронавирусга қарши» нишонларни сотиш тақиқланди (видео)


Сўғд вилояти ҳокимияти тадбиркорлардан «Virus Shut Out» сўзлари ёзилган бейджик шаклидаги «коронавирусга қарши восита»ни тотишни тўхтатишини сўради.

Пластик “талисманлар” октябрь ойининг ўрталарида Хўжанддаги дорихоналар ва чакана савдо дўконларида сотувга чиқди ва бир зумда аҳоли орасида оммалашиб кетди.

Сўғд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Султон Раҳмонзоданинг 31 октябрь куни Озоди радиосига айтишича, баъзи бу каби воситалар сотувдан олиб қўйилган. «Бугунги кунда биз Хўжанддаги дорихоналардан тахминан 200-300 коронавирусга қарши нишонларни сотувдан олиб чиқдик», — деди у.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, тахминларга кўра, мол етказиб берувчилар дорихоналар эгалари эмас. «Савдогарлар нишонларни мато ёки озиқ-овқат маҳсулотларининг орасида олиб ўтишган бўлиши мумкин. Чунки бу нишонлар нафақат дорихоналарда, балки чакана савдо дўконлари ва бозорларда ҳам сотилади », — дейди Раҳмонзода.

Ҳужжатда номаълум кимёвий моддага ва япон тилидаги кўрсатмаларга эга бўлган бу нишонлар қандай пайдо бўлган — улар чегара ва божхона назоратидан қандай ўтиб кетгани номаълум. Маҳаллий шифокорлар дарҳол ҳеч қандай нишон ва воситалар коронавирусдан қутқара олмаслигини айтишди ва аҳолини шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишга чақиришди.

Рахмонзоданинг сўзларига кўра, нишон ичида бўлган ва гўё вирусни бир ярим метр радиусда йўқ қиладиган хлор сумкаси лаборатория таҳлилига юборилган. «Агар ушбу модда тиббий стандартларга жавоб бермаса, биз нишонларнинг бутун партиясини мусодара қиламиз ва уларни журналистлар олдида йўқ қиламиз», дея қўшимча қилди у.

31 октябрь, шанба куни Хўжанд дорихоналарида «коронавирусга қарши» нишонларни топмадик. Бир нечта фармацевтлар уларни сотиш тақиқланганлигини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, баҳорда Тожикистонда халқ табибларининг саримсоқ, лимон ва оддий исириқ тутуни коронавирусдан сақлаб қолиши тўғрисида баёнотларидан сўнг ҳақиқий шов-шув бошланди. Тожикистон бозорларида саримсоқ ва лимонга бўлган талабнинг юқорилиги, уларнинг уч баравар қимматлашишига, исириқ барглари эса икки бараварга қимматлашишига олиб келди.

Тожикистон ҳукумати коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш доирасида аҳолидан тиббий ниқоб кийишни, шахсий гигиена ва жисмоний масофага қатъий риоя қилишни талаб қилмоқда. Ниқоб йўқлиги учун жарима 116 дан 290 сомонийгача, хавфли юқумли касалликлар тарқалиши учун эса 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклида, такроран бузилган тақдирда — 5 йилдан 10 йилгача жазо кўзда тутилган.

Тожикистон коронавирус инфекциясини апрель ойи охирида тан олди ва шу вақтдан бери бугунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра мамлакатда 10 минг 977 киши касалликни юқтириб олган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, 30 октябрь ҳолатига кўра тахминан 10 200 киши соғайиб кетган, 81 киши коронавирусдан вафот этган.

Аммо мутахассислар COVID-19 бўйича расмий статистик маълумотларга шубҳа билан қарашади ва қурбонлар сони анча кўплигини айтишади.

XS
SM
MD
LG