Ссылки доступа

«Дордой» бозори ишчилари Бишкекда митингга чиқишди


“Дордой” бозоридаги ўнлаб ишчилар ҳукумат биноси яқинидаги Эски майдонда митинг ўтказмоқда. Улар Хитой билан чегарада Торугарт назорат пункти очилишини талаб қилмоқда.

Митинг иштирокчиси Диана Зайчийбекова Азаттйк билан суҳбатда сотувчиларда янги мавсум учун моллари йўқлигини, буюртма қилинган маҳсулотлар ҳамон чегарада эканлигини айтди.

Қирғизистон — Хитой чегараси 2020 йил февралидан бери ёпиқ. Дордой бозори ишчилари чегараларни очиш талаблари билан расмийларга бир неча бор мурожаат қилишган.

Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб мамлакатлар ўз чегараларини ёпдилар, шу жумладан Қирғизистон. Айни пайтда мамлакатнинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон билан чегаралар қисман очиқ.

XS
SM
MD
LG