Австрия Ички ишлар вазирлиги ибодатхонада юз берган отишмани теракт деб атади.
Ҳужумчилардан бири ўлдирилган, иккинчиси қочишга муваффақ бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уни қидирмоқдалар, деб хабар бермоқда dpa агентлиги.
Вена полицияси шаҳар марказида «катта операция» ўтказилаётгани ҳақида хабар берди.
Deutsche Welle, Kronen Zeitung газетасига асосланиб, Венадаги яҳудийлар жамоатчилиги президенти ўз аъзоларини уйларидан чиқмасликка чақирганлиги ҳақида хабар беради.
Вена полиция бошқармаси шаҳар аҳолисидан уйда ўтиришни, жамоат транспортидан фойдаланмасликни ва воқеа жойидан олинган видеофильмларни тарқатмасликни сўрамоқда.