Ссылки доступа

Қорабоғ: можаро бошланганидан бери минтақада мингдан зиёд аскар ҳалок бўлди


Тоғли Қорабоғдаги можаро зонасида, 2020 йил октябрь

27 сентябрда можаро авж олганидан бери ўзини Тоғли Қорабог ъдеб эълон қилган армия ҳарбий хизматчилари қурбонлари сони 1200 га яқинлашмоқда.

Бундан ташқари, Тоғли Қорабоғда 2 ноябрь куни Арманистон — Озарбайжон можароси зонасида 20 нафар туркиялик ёлланма аскар ўлдирилганлиги аниқланди. Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Бокуга қарши халқаро тергов ўтказишга чақирди.

Олдинроқ Анқара ва Боку Озарбайжон томонидаги Тоғли Қорабоғда Туркиядан ёлланма аскарлар қатнашаётгани ҳақидаги хабарларни рад этишган эди.

Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 2 ноябрь куни Арманистонни Озарбайжон ҳудудларини ўққа тутишда айблади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, агар Ереван Тоғли Қорабоғдан қўшинларни олиб чиқиш мажбуриятини оладиган бўлса, Боку ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини айтди.

Октябрь ойи охирида Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Женевадаги йиғилишда можаро томонлари тинч аҳолига ёки ноҳарбий мақсадларга атайлаб зарба бермасликлари ва ҳарбий асирларни алмашишлари тўғрисида келишиб олдилар.

Тоғли Қорабоғдаги вазият оғирлашган сентябрь ойи охиридан бошлаб, Боку ва Ереван бир неча бор гуманитар сулҳ тўғрисида келишиб олдилар, аммо сулҳга риоя қилинмади. Томонлар бир-бирини уни бузганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG