Ссылки доступа

АҚШда президент сайловларида овоз бериш бошланди


Бугун АҚШда президент сайловлари куни. Улар орасида амалдаги президент, республикачилардан Доналд Трамп ва собиқ вице-президент, «вирусни енгиб», мамлакатни бирлаштиришга ваъда берган демократ Жо Байден ҳам бор.

АҚШ президенти сайловлари учун биринчи участка Ню-Хемпшир штатидаги Диксвил Нотч қишлоғида ярим тундан сўнг иш бошлади. Тwиттерда ёзилишича, барча беш маҳаллий сайловчилар Байденга овоз беришди.

Душанба куни ҳар иккала номзод бир нечта штатларда сайлов натижаларини аниқлашга қодир бўлган тадбирларни ўтказдилар.

77 ёшли Байден кунини Огаё штатида бошлади ва у ерда яна Трампнинг пандемияга қарши курашини танқид қилди. «Эртага бизда бу миллатни иккига бўлиб ташлаган президентлик ваколатларини тугатиш имконияти бор», деди Байден Трампни «заиф» деб атаб. Огаё штатидан Демократлар партиясидан номзод Пенсилванияга йўл олди, у ерда Байден сўнгги сайловларда етакчилик қилмоқда, аммо айнан шу штатда Трамп 2016 йилда ғалаба қилган. Пенсилвания штатида сайланиш учун зарур бўлган 270 сайловчининг 20 овози мавжуд.

Питтсбургда Байден уюшма аъзолари ва афроамерикалик сайловчилар билан учрашди. У ерда поп-юлдуз Леди Гага митинг доирасида Байденга қўшилди.

74 ёшли Трамп асосий овоз бериш куни арафасида номзодлар ўртасида ҳам кескин кураш кетаётган Шимолий Каролинага, шунингдек Байден сайлов участкаларида йэтакчилик қилаётган Мичиган, Висконсин ва Пенсилванияга ташриф буюрди.

Шимолий Каролинада бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Президенти рақибига нисбатан паст рейтингдан хавотирда эмаслигини ва барибир ғалаба қозонишга ваъда берганини айтди. “Байденга овоз бериш — бу сизни жим қилишни, цензурани тўхтатмоқчи бўлган глобалистлар, коммунистлар, социалистлар, бой либерал иккиюзламачиларга ҳукумат устидан назоратни бериш учун берилган овоз”, деди Трамп.

Одатда ғолибнинг номи сайловнинг расмий натижалари эълон қилинишидан олдин маълум бўлади: ОАВ айрим сайлов участкалари маълумотлари асосида тахминларни тузади. Бироқ, бу йил рекорд миқдордаги одамлар муддатидан олдин овоз беришди — 97 миллион сайловчи. Кўп бюллетенлар почта орқали юборилганлиги сабабли, айрим штатларда овозларни санаш бир неча кунга чўзилиши мумкин.

Трамп сайлов куни муҳр босилган ва ундан кейин маълум бир вақтда етиб борадиган бюллетенларни санашга рухсат берган суд қарорларини танқид қилди.

Президент ўзининг сайловолди штаб-квартираси Пенсилвания штатидаги сиртдан берилган овозлар сонини инкор этишни ният қилганлигини аниқ айтди. Ўтган ҳафта Олий суд ушбу масала бўйича қарор чиқарди. «Сайлов тугаши билан бизнинг адвокатларимиз чора кўради», деди президент Шимолий Каролинада бўлиб ўтган митинг олдидан журналистларга.

Axios порталининг хабар беришича, президент атрофдагиларга сешанба куни кечқурун сайловчилар натижалари ноаниқ бўлса ҳам ғалаба ҳақида эълон қилиш нияти борлигини айтган. Трамп ушбу даъвони қатъиян рад этди.

Байден ушбу хабарларга изоҳ бериб: «Президент сайловларни ўғирламайди» деди.

Миллий сўровномалар Байденни Трампдан 8 фоизга кўпроқ устунлигини кўрсатмоқда.

Ушбу сайловлар доирасида америкалик сайловчилар Вакиллар палатасидаги 435 ўринни, Сенатдаги 100 ўриндан 35тасини, 11 та губернаторликни ва турли хил маҳаллий ҳукумат лавозимларини ким тўлдиришини ҳам аниқлайдилар. Бундан ташқари, бир қатор масалалар бўйича референдумлар ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG