«Биз конституциявий ислоҳотларга эришиш учун лойиҳа тайёрладик. Кучли қаршилик мавжуд. Гўёки мен ҳокимиятни эгаллаб олишни истайман, Туркманистондаги каби қилмоқчиман, гўёки биз Конституцияни ёпиқ эшиклар ортида тайёрламоқдамиз. Аммо лойиҳа ёпиқ тарзда тайёрланмаяпти. Ҳаммаси жамоат муҳокамасига олиб чиқилади. 10-15 кун ичида биз лойиҳани Конституциявий Кенгаш ёки Жўқорғи Кенгес муҳокамасига тақдим этамиз. Буни Жўқорғи Кенгесда қабул қилиш тезроқ бўлади, деб ўйладик. Аммо ноҳукумат ташкилотларнинг таъкидлашича, парламент ваколати 28 октябрда тугаган ва у кўриб чиқа олмайди. Шунинг учун биз Конституциявий конференция тузамиз ва уларни топширамиз. Биз унга нодавлат ташкилотлардан тортиб барча манфаатдор фуқароларга қадар барчани киритамиз. Учрашув сессиялари жонли эфирда намойиш этилади. Жамият буни муҳокама қилади ва кейин референдумда қабул қилади», — деди Жапаров.
22 октябрда Жўқорғи Кенгес конституциявий қонуннинг парламент сайловлари кунини тайинлашга оид қоидаларини бекор қилувчи қонун қабул қилди. Янги ҳужжатга кўра, конституцион ислоҳотдан сўнг, аммо 2021 йил 1 июндан кечиктирмасдан Жўқорғи Кенгесга сайловлар ўтказилади.
Бир қатор ҳуқуқшунослар парламент сайловларини кейинга қолдириш сиёсий инқирозни янада кучайтириши мумкинлигини айтдилар.