Ссылки доступа

Ўзбекистонда онлайн форматда Инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда


Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн кўргазмалардан бири “InnoWееk.uz 2020” Инновацион ғоялар ҳафталигига старт берилди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан уюштирилган мазкур ҳафталикда, вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, дунёнинг 51 дан зиёд мамлакатидан 2000 нафар иштирокчи, 18 мамлакатдан 83 кўргазма ташкилоти ва 39 маърузачи, нуфузли халқаро ташкилот ва компаниялар вакиллари ҳамда инновациялар соҳасидаги етакчи мутахассислар қатнашяпти.

“InnoWееk.uz 2020” да макон ва вақт чеклови йўқлиги, куннинг исталган пайтида исталган одам истаган жойидан 3D кўргазмага ташриф буюриши мумкинлиги айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG