Ссылки доступа

Полшада 16 ёшли қозоғистонлик отиб ўлдирилди


Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Полшанинг Ополе-Любелск шаҳрида 16 ёшли Қозоғистон фуқароси отиб ўлдирилган.

У жароҳатидан воқеа жойида вафот этди. Маълум қилинишича, йигит Полшага ўқиш учун келган.

- 2004 йилда туғилган Қозоғистон фуқароси ўқ отиши натижасида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирликнинг расмий вакили Айбек Смадияровнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланган. Ҳеч қандай гумонланувчи топилмади.

Люблин шаҳридаги Полша прокуратураси маълумотларига кўра, у дўстлари билан боғга олма йиғиш учун бораётганда отиб ташланган. Қозоғистонлик халқаро дастур асосида Ключковиcэ - Оседлидаги мактаб-интернатда таҳсил олган. Прокуратура ишнинг бошқа тафсилотларини келтирмади.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, Қозоғистоннинг Полшадаги элчихонаси марҳумнинг қариндошлари билан алоқада бўлиб, маҳаллий ҳокимият билан Қозоғистон фуқаросининг жасадини ватанига етказиш устида ишламоқда.

XS
SM
MD
LG