Ссылки доступа

Тожикистонда таниқли имомнинг ўғли «давлатга хиёнат қилишда» айбдор деб топилди


Саид Киёмиддин Гози. Архивное фото
Саид Киёмиддин Гози. Архивное фото

Душанбе шаҳар суди 90 йилларда таниқли тожик имоми Саид Киёмиддин Ғозининг тўнғич ўғлини давлатга хиёнат қилишда айблаб, уни 13 йилга озодликдан маҳрум қилди. 44 ёшли Саидмуҳаммад Саидкиёмиддин иши бўйича суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди.

“Саидмуҳаммад Саидкиёмиддин 1990 йилларнинг охирларида Эрон Ислом Республикаси манфаатлари йўлида ишлаганликда айбланган”, дейди манба. Унга кўра Саид Киёмиддиннинг тўнғич ўғли Ғози икки тожикистонлик талабага Эрон визасини олишда ёрдам берган.

Душанбе шаҳар суди бу борада изоҳ беришдан бош тортди. Саидмуҳаммаднинг қариндошлари суд ҳукми билан қатъиян рози эмасликларини ва ушбу қарор устидан Тожикистон Олий судига шикоят қилишларини билдиришди.

Саидмуҳаммад Саидкиёмиддиннинг онаси Ражабгул Мусулмонова 3 ноябрь куни Озоди радиосига айтишича, унинг ўғли тожикистонлик талабаларни Эронга ўқишга юбориш билан мутлақо алоқаси йўқ. «Менинг билишимча, улар Эронга ўз хоҳиш-иродалари билан кетишган», деди у. Онасининг сўзларига кўра, Саидмуҳаммад бир неча йилдан бери диабет билан оғриган. «Ҳар ҳафта биз унга тергов изоляторига дори-дармон юборамиз. У ҳақиқатан ҳам тез орада озод бўлишига умид қиламиз. У ноқонуний иш қилмаган».

90 йилларда таниқли тожик имоми Саид Киёмиддин Ғозийнинг ўғиллари — Саидмуҳаммад, Саидхасан ва Саидмуҳаммади 17 ва 19 июль кунлари ҳибсга олинган. Саидмуҳаммадга нисбатан Тожикистон Жиноят кодексининг 305-моддаси (Давлатга хиёнат) қўлланилган. Ушбу жиноят учун мол-мулкини мусодара қилиш билан 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қолган иккитаси, 33 ёшли Саидхасан ва 29 ёшли Саидмуҳаммади, Эрон университетларини битирганлар, экстремизмда айбланмоқда, дейди яна бир манба.

Эслатиб ўтамиз, Сайид Киёмиддин Ғозий (Ғозиев) 2017 йил ноябрь ойида Россия ва Тожикистоннинг махсус хизматлари томонидан Санкт-Петербургда ўғирлаб кетилиб, Хўжандга олиб кетилган эди. Унинг устидан суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди. 2018 йил май ойида Тожикистон Олий суди миллий, ирқий, этник ва диний адоватни қўзғашда, ватанга хиёнат қилишда ва конституциявий тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга оммавий чақириқларда айбдор деб топилган Саид Киёмиддин Ғозийни 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Кейинчалик имомнинг қамоқ муддати 18 йилга қисқартирилди. Саид Киёмиддин Ғозий 2019 йил май ойида Ваҳдат колониясидаги тартибсизлик пайтида ўлдирилган.

Таниқли уламо Саид Киёмиддин Ғозий Душанбедаги Шоҳидон майдонидаги маърузачилардан бири бўлган, у ерда 1992 йилда коммунистик тузум мухолифлари, демократик-исломий оппозиция вакиллари йиғилган. Тожикистонда фуқаролар уруши бошланиши билан у Афғонистонга кўчиб ўтди ва у ерда Бирлашган Тожикистон мухолифати билан ҳамкорлик қилди. 1997 йилда Тинчлик ва миллий келишув тўғрисида умумий битим имзолангандан сўнг Гўзи мамлакатга қайтиб келди ва Миллий ярашув комиссиясининг аъзоси бўлган. Умумий тинчлик шартномасини амалга оширишдаги хизматлари учун у «Шараф» ордени билан мукофотланди.

XS
SM
MD
LG