Ссылки доступа

Математикларга бериладиган Хоразмий номидаги халқаро мукофот миқдори 50 минг доллар қилиб белгиланди


Вазирлар Маҳкамаси Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади ва мукофот миқдорини 50 минг доллар қилиб белгилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Муҳаммад Ал-Хоразмий мукофоти билан математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар,жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар якка тартибда тақдирланади.

Мукофот 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот йўналишлари бўйича берилади.

Мазкур халқаро мукофот Президентнинг 2020 йил 7 майдаги ПҚ–4708-сон қарори билан таъсис этилган эди.

XS
SM
MD
LG