Ссылки доступа

Тожикистонда доллар ўсиши давом этмоқда


Тожикистонда сомонийнинг долларга нисбатан расмий курси 11,3 сомонийгача кўтарилди (ўсиш 10 фоиздан ошди).

Тожикистон Миллий банки сомонийнинг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини бир марталик тузатишини амалга оширди - 10,3 сомонийдан (1 доллар учун) 11,3 сомонийга.

Регулятор бу каби қадамни қабул қилишни валюта босими пасайиши ва мавжуд валюта хатарлари таъсири билан, шунингдек расмий курс ва банкдан ташқари бозор ўртасидаги фарқ меъёрини 2 фоиз даражасида таъминлаш билан изоҳлайди.

Миллий банкнинг аниқлик киритишича, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида миллий валютанинг долларга нисбатан курси 6,7 фоизга пасайган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 пунктга кўпдир. НБТ сомонийнинг долларга нисбатан тушишининг асосий сабаблари Америка валютасига бўлган талабнинг ошиши, ташқи савдо айланмасининг салбий сальдоси ва республикага пул ўтказмалари ва хорижий инвестицияларнинг камайиши деб айтмоқда.

Натижада, ҳисоботда таъкидланишича, расмий ва норасмий валюта курслари ўртасидаги фарқ регулятор томонидан белгиланган 2 фоиз ўрнига 9,3 фоизни ташкил этди ва бу бўшлиқ тобора кенгайиб борди. Миллий банк бу тузатиш мамлакат банк тизими орқали пул ўтказмалари ҳажмини оширишга, чет элдан пул юборувчилар манфаатлари ҳимоясини ва пул ўтказмаларининг шаффофлигини таъминлайди деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, расмий курсни тузатиш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга, экспорт ва импорт ҳажмини оширишга ёрдам бериши, бу эса давлат бюджети даромадларининг кўпайишига олиб келиши таъкидланган. 2016 йилдан бери Тожикистонда валюта айирбошлаш фақат банкларда амалга оширилади. Доллар билан банкдан ташқари операцияларни амалга ошириш мол-мулкини мусодара қилиш ёки 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

XS
SM
MD
LG