Ссылки доступа

АҚШ янги президентининг исми қачон маълум бўлади? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- АҚШ янги президентининг исми қачон маълум бўлади? (видео)

- 90-йилларда Тожкистонда ўнлаб журналистлар вафот этган. Уларнинг қотиллари ҳанузгача топилмаган​. (видео Директ)​

- Америкалик сайловчилар президент сайламоқда. Жорий йилнинг 3 ноябрь куни америкаликлар АҚШнинг 46-президентини сайлаш учун сайлов участкаларига боради. Айни пайтда аксар сайловчилар почта, факс ёки Интернет орқали муддатидан олдин ўз овозларини бериб бўлишди. (фотогалерея)

- Қирғизистонда Франция ва Макронга қарши норозилик намойишлари (видео)

- "Ҳамма ерда жасад" - Россияда морглар жасадлар билан тўлмоқда. Коронавирусга чалиниш ҳолатлари Россияда ўсиб бормоқда ва баъзи минтақаларида даҳшатли тус олмоқда. 30 октябр куни мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича рекорд қайд этилди. Баъзи шаҳарларда тиббий захира ва тиббиëт ходимлари етишмовчилиги кузатилмоқда. (видео)

- Сурум фожиаси: Бир оилада уч ўлим ва уч мажруҳлик. Ўтган йил ноябрь ойида Қуйичирчиқнинг Сурум қишлоғидаги хонадонлардан бирида портлаш рўй бериб, бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлган, яна уч аъзоси - икки бола ва уларнинг онаси куйиш жароҳати олиб, бир умрга мажруҳ бўлган эди. (видео)

- Туркиянинг Измир шаҳрида қаттиқ зилзила рўй берди. (видео)

- Ўзбекистонлик муҳожирлар: Мен нечун севаман Питерни...Россиянинг “шимолий пойтахти” номига эга Санкт-Петербург мегаполиси ўзбекистонликлар миграция марказига айланди. Озодлик Санкт-Петербургдаги меҳнат муҳожирларига нима учун айнан шу минтақани танлагани ва Петербургнинг нима билан ўзига жалб қилиши тўғрисида саволлар билан юзланди. (видео)

- Ҳайдовчи эшакни бўйнидан машинага боғлаб, уни ваҳшийларча қийнади. Тармоқда тарқалган видеода ҳайдовчининг эшакни бўйнидан машинага боғлаб, судраб қийнаётгани акс этган. Воқеа Ўзбекистоннинг айнан қайси ҳудудида бўлаётгани номаълум. Бундан аввалроқ тармоқда номаълум шахснинг мушукни нарвонга боғлаб ураётгани акс этгна видео тарқалган эди. (видео)

-Ўшда ўзбек тадбиркор марҳум муфтий Шайх Чубақ хожи Жалилов номидаги кутубхонага асос солди. Қарийб 2 минга яқин диний ва адабий, дунёвий илмлар китобидан иборат мазкур кутубхона аҳолига бепул хизмат кўрсатади. (фотогалерея)

- Ўзбек диндорлари Макрон ва исломчилар можаросида мисли кўрилмаган фаоллик кўрсатмоқда. Шу кунларда айрим Яқин Шарқ ва Форс кўрфази давлатларида Францияга қарши эҳтиросли норозиликлар давом этмоқда. (видео)

- "Мен ишимни сартарошликдан бошлаганман!". Россияга насиба излаб келаётган меҳнат муҳожирларининг ҳаммаси ҳам катта ютуқларга эришавермайди. Аммо улар кам сонли бўлсада, бор. Петербургдаги самарқандлик Жонибек шаҳарда танилган ўзбекистонлик бизнесменлардан. У Россиядаги ўз фаолиятини бундан 14 йил олдин айнан сартарошликдан бошлаган. (видео)

- Содиқ Азимов кўчаси турғунлари уйлари ноқонуний бузилаëтганини иддао қилмоқда. Тошкент шаҳри Содиқ Азимов кўчасида жойлашган уй эгалари уйлари ўрнида кўп қаватли турар-жой қуришни режалаштираëтган фирма томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга дуч келаëтганликларини ва баъзи уйлар уй эгаларининг рухсатисиз қурувчи фирма номига ўтказиб юборилаëтганини иддао қилмоқда. (видео)

- «Мен гўшт сотиб олишга қурбим етмайди». Тожикистон аҳолиси озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши ҳақида. (видео Директ)​

- Санкт-Петербургдаги ўзбек муҳожирлари COVIDга қарши қандай курашмоқда? Россияда минглаб ўзбек муҳожирлари коронавирус даврида тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолмоқда. Озодлик меҳнат мигрантлари учун махсус очилган Петербургдаги клиникалардан бирида бўлди. (видео)

- Ҳазиний зиëратгоҳи. (фотогалерея)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG