Ссылки доступа

Туркияда ижтимоий тармоқлар миллионлаб жарималар олди


Туркия ҳукумати ўз вакили исмини ўз вақтида ошкор қилмагани учун Facebook, Instagram, Twitter, Yputube ва бошқа оммабоп хизматларга 10 миллион лира (тахминан бир миллион евро) миқдорида жарима солган.

Ёзда Туркия парламенти ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтириш тўғрисида қонун қабул қилди. Ҳужжатга кўра, агар Туркияда ушбу хизматнинг аудиторияси кунига бир миллиондан ортиқ фойдаланувчини ташкил қилса, у ҳолда унинг филиалини очиши ва унга Туркия фуқаролигини олган шахс раҳбарлик қилиши керак. Талабларга риоя қилмаслик жарималар ва Интернет ўтказувчанлиги 90 фоизга пасайиши билан таҳдид қилмоқда.

Facebook аввалроқ Анқаранинг қарорига бўйсунмаслигини айтган эди.

Илгари ҳуқуқ ҳимоячилари қонунни танқид қилишган. Хусусан, «Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти ушбу ҳужжат Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг Интернетдаги танқидларга жавоби эканлигини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG