Ссылки доступа

АҚШ сайловлардан сўнг Қирғизистон фуқароларига иммиграцион визаларни беришни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади


Қўшма Штатлар сайловлардан сўнг Қирғизистон фуқароларига иммиграцион визаларни беришни қайта тиклаш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Доналд Лу маълум қилди.

Унга кўра, АҚШ президентлик сайловларида ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, масала ҳал қилинади.

“Маълумки, иммиграцион визаларни беришни тақиқлаш масаласи Қирғизистон паспортларининг хавфсизлиги билан боғлиқ. Яхшиямки, Қирғизистон бу муаммони ҳал қилишга тайёр. Сайловда ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, ҳукуматимиз бу масалани ҳал қилади ”, — деди элчи.

31 январь куни Оқ уй иммиграцион визаларга чекловлар қўйди ва шу билан қирғиз муҳожирларининг АҚШга киришини тўхтатди. Таъкидланишича, АҚШ «Қирғизистон паспортларининг обрўси, шунингдек уларни расмийлаштириш жараёни» дан хавотирда. Аммо кейинчалик бу виза беришни тўлиқ тақиқлашни англатмайди ва улар сайёҳ, ишбилармон, ишчи ва талаба сифатида келган Қирғизистон фуқароларига берилиши давом этиши айтилган.

XS
SM
MD
LG