Ссылки доступа

“Ислом цивилизацияси маркази”ни қуриш учун 241та уй бузилди


Олмазор тумани ҳудудида "Ислом цивилизацияси маркази"ни қуриш учун 241 та хонадон бузилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Олмазор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳозиргача бу уйларнинг 237таси бузилди. Уйи бузилганлар Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасида жойлашган "Яшил боғ" номли турар-жой мажмуасидаги янги қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйларга кўчмоқда.

“Олмазор тумани ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус коммисия ҳулосасига кўра, ушбу хонадон эгаларига янги уйлар ажратилган. Қолган 5 та хонадон эгаларига эса уй-жойларни ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда уларнинг уйлари ҳам бузилади. Бузилиш ишлари 10 ноябрга қадар якунланиши режалаштирилган”, -деб билдирди ҳокимлик.

XS
SM
MD
LG