Ссылки доступа

Коронавирусга чалинганлар сони 68 мингга яқинлашди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, сўнгги бир сутка ичида яна 219 кишида коронавирус аниқланди. Бу билан коронавирус юққанлар сони 67 845 кишига етди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, 4 ноябрь куни коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус бўйича илк ҳолат аниқланган март ойидан то шу кунгача камида 577 нафар бемор ўлди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 845 нафар бемордан 65 112 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2156 нафар бемордан 256 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда.

XS
SM
MD
LG