Ссылки доступа

Байден Трампдан энг муҳим штатларнинг овоз бериши бўйича олдинда


АҚШда президентлик учун бюллетенларни санаш иккинчи кун давом этмоқда.

5 ноябрь куни эрта тонгда демократ Жо Байден тўртта муҳим штат — Аризона, Жоржия, Пенсилвания ва Невада штатларида президент Доналд Трампдан олдинга ўтиб кетди. Байден Доналд Трамп учун берилган 214 овозга қарши 253 сайловчилар овозига эга.

Аризона ва Невададаги овозлар, оммавий ахборот воситаларининг прогнозларига кўра, Байденни президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун зарур бўлган 270 сайловчилар овозига олиб боради.

Байденнинг Мичиган ва Висконсин штатларидаги ғалабалари (иккала штат ҳам Трамп 2016 йилда ютган) амалдаги президентнинг ғалаба қозониш имкониятини пасайтирди. Трампнинг жамоаси Висконсин штатидаги баъзи округларда овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмоқда, аммо сайловлар бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, қайта ҳисоблашда ғолибликни енгиб ўтиш қийин бўлади.

Байден Висконсин штатида Трампнинг 48,9 фоизига нисбатан 49,6 фоизни олди. Агар номзод, ортиқча овоз 1 фоиздан кам бўлса, қайта ҳисоблашни талаб қилиши мумкин.

«Туни билан ҳисоблагандан сўнг, биз президентликка эришиш учун зарур бўлган 270 сайловчилар овозини олиш учун етарлича штатларни ютганимиз аниқ бўлди», деди Байден Мичиган штатидаги ғалабасидан кейин.

Трамп жамоаси, шунингдек, Пенсилвания ва Жоржия штатларида даъво аризалари киритган, аммо овозларни ҳисоблашда қонунбузарликлар бўлмаган.

Трамп, миллионлаб бюллетенлар ҳали ҳисобланмаганига қарамай, ҳисоблашни тўхтатишга чақирди.

Унинг баъзи баёнотлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинган, Twitter уларни мунозарали ёки ҳақиқатга зид деб белгилаган.

Байденнинг жамоаси унинг адвокатлари президентга қарши туришга тайёрлигини ва унинг изоҳларини «ғазабланган, мисли кўрилмаган ва ҳақиқий эмас» деб аташди. «Бу ғазабланарли эди, чунки бу Америка фуқароларини демократик ҳуқуқлардан маҳрум этишга қаратилган очиқ уриниш», дейилади баёнотда.

Штат сайловлари бўйича расмийлари бюллетенлар ҳали ҳам саналаётгани сабабли, пойга натижалари ўзгариши ва тасдиқлаш учун вақт талаб этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

2020 йилги сайловларда, коронавирус пандемияси шароитида, муддатидан олдин овоз бериш ва почта орқали фаол овоз беришда рекорд кўрсаткич қайд этилди. Кўпгина штатларда, шу жумладан Пенсилвания ва Мичиган штатларида, штат қонунчилиги сайлов кунигача эрта сайлов бюллетенларини қайта ишлашни талаб қилмайди. Бу почта орқали олинган овозларни санашни кечиктиришга олиб келади.

XS
SM
MD
LG