Ссылки доступа

1993 йилдан 2002 йилгача Қирғизистоннинг 1 миллиард долларлик кредитлари талон-тарож қилинган


МХДҚсининг коррупцияга қарши хизмати 1993 йилдан 2002 йилгача Қирғизистоннинг юқори давлат органлари мансабдор шахслари чет эл банклари вакиллари билан тил бириктириб, чет элда кредит маблағларини олиш ва олиб чиқиш бўйича коррупция схемасини ташкил қилганлигини аниқладилар.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг 5 ноябрдаги хабарига кўра, озиқ-овқат, енгил ва фармацевтика саноатини ривожлантириш, тоғ-кон саноати, чиқиндиларни қайта ишлаш заводларини қуриш баҳонасида корхоналар Қирғизистон ҳукумати кафолати билан хорижий банклардан кредит олган.

«Гаров мажбурияти сифатида халқаро банкларга олинган кредитлар миқдори учун республика олтин-валюта захираларининг бир қисми берилган. Олинган кредит маблағлари эса республикага кирмаган, балки бошқа хорижий банкларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилган. Кейинчалик қарз олувчи корхоналар банкрот деб эълон қилиниб тугатилган. Ўз навбатида хорижий банклар гаровга қўйилган олтинни олиб қолишган. Шунингдек, тергов шуни кўрсатдики, давлат шу кунгача индивидуал кредитларни тўлаяпти », — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида.

Хабарга кўра, ушбу давр мобайнида жами қарийб 1 миллиард долларга 40 дан ортиқ кредитлар олинган. Бундай кредит олувчилар қаторига “Қора-Балта тоғ-кон заводи” АЖ, “Жибек-Жўлу” ОАЖ, “Казкоммертсбанк”, “Жилдиз” АЖ, “Қирғизпотребсоюз” АЖ, “Жанар” АЖ, «ЧАК» МЧЖ (Чуй Агросаноат Компанияси), “Ала-Тоо” дам олиш мажмуаси, «Қирғиз агробизнес компанияси» ОАЖ, “Буудаи” ДК каб ташкилотлар киради.

Иш Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 319-моддаси («Коррупция») бўйича тергов қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG