Вазирлик маълумотига кўра, ҳужжатга “INNOWEEK-2020” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида қўл қўйилган.
Ўзбекистон билан меморандум имзолаган мазкур турк ширкати техник каннабис ўсимлиги уруғларини қайта ишлаш йўли билан озиқ-овқат, косметика, тўқимачилик, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқишга ихтисослашгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоза олинади. Ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратлари нисбатан камроқ ишлатилади, сувни ҳам анча кам талаб қилади.
“Техник каннабис 110 кун ичида 2-3 метрга етади ва бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради”, дейилади хабарномада.