Ссылки доступа

Грецияда ИШИД билан алоқадорликда гумон қилиниб Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди


Юнонистоннинг Триполис шаҳрида полиция 27 ёшли Тожикистон фуқаросини «Исломий давлат» (ИД) гуруҳига аъзоликда айбланиб ҳибсга олди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ҳибсга олиш 4 ноябрь куни Интерполнинг «қизил хабарномаси» асосида амалга оширилган.

Полициядаги манбалар The National Herald газетасига айтишича, тўрт нафар фарзанднинг отаси бўлган Тожикистон фуқароси 2017 йилда Грецияга ноқонуний кирган. У ўзини «тожик мухолифати етакчисининг қайниси» деб таништиради ва сиёсий қувғинлик туфайли Тожикистонни тарк этишга мажбур бўлганлигини билдирди. Вақтинчалик бошпана олганидан кейин у Триполисда нодавлат ташкилот ижарага олган квартирада яшаган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Греция Ички ишлар вазирлиги вакиллари ҳибсга олинган тожикистонлик ҳақида қўшимча маълумот олиш учун тожик расмийлари билан аллақачон боғланган.

Муҳожиротдаги тожик мухолифати раҳбарияти бу хабарга ҳанузгача изоҳ бермаган.

XS
SM
MD
LG