Ссылки доступа

Пичоқни ғилофсиз олиб юрганлар катта миқдорда жаримага тортилади


Бундан буён касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда ишлатиш учун совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни жамоат жойларида ғилофсиз олиб юрганларга катта миқдорда жарима солинади.

Адлия вазирлигининг билдиришича, бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун президент томонидан 5 ноябрь куни имзоланди.

Расман эълон қилинган кунидан бошлаб кучга кирган мазкур қонунга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 14, 245, 287-моддалари тўлдирилиб, кодексга янги 185² ва 185³-моддалари қўшилди.

Мазкур ўзгартишларга асосан, совуқ қуролни жамоат жойларида ғилофсиз олиб юрганларга 111 минг 500 сўмдан 223 минг сўмгача миқдорда жарима жазоси белгиланди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмийларига кўра¸ мамлакатда пичоқ билан қилинган ҳужумлар сонининг ортиши тиғли асбоблар савдоси устидан назоратни кучайтиришга асос бўлган.

XS
SM
MD
LG