Ссылки доступа

Россияда меҳнат муҳожирлари сони йил давомида деярли чоракка камайди


Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирлари сони ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан қарийб тўртдан бир қисмга камайди ва 1,8 миллион кишини ташкил этди, дейилади Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг статистик ҳисоботларида.

Маълум бўлишича, бундан бир йил олдин бу кўрсаткич 22,5 фоизга ошган ва 2,3 миллиондан ошган.

Ички ишлар вазирлиги барча тоифадаги чет эллик ишчилар сони камайганига ойдинлик киритди. Патентга эга бўлган мигрантлар 21,1 фоизга камайди. Амалдаги ишлаш учун рухсатномалар сони деярли 30 фоизга камайди — ўтган йилги 121,8 минг ўрнига 85,7 минг.

Россияда ишлайдиган Евросиё иaқтисодий иттифоқи мамлакатларининг фуқаролари сони бугунги кунда 26 фоизга камайди. 30 сентябрь ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 333 минг кишини ташкил этган бўлса, бир йил олдин мамлакатда 450 мингдан зиёда муҳожир ишлаган.

Россияда виза асосида ишлайдиган чет элликларни жалб қилиш квоталарини тақсимловчи Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги “Известия” га чет эллик ишчиларнинг аксарияти визасиз фуқаролар эканлигини тушунтирди. Уларнинг рўйхатга олиниши ва меҳнат фаолияти Ички ишлар вазирлиги томонидан тартибга солинади. Уларнинг асосий қисми МДҲ ва ЙИИ фуқароларига тўғри келади.

Аввалроқ Москва мери Сергей Собянин 2020 йилда Россия пойтахтидан муҳожирларнинг чиқиб кетиш даражасини 40 фоизга баҳолаган эди. «Москвада мигрантлар сони анча камлиги билан боғлиқ муаммо мавжуд. Баъзи тахминларга кўра 40 фоизга», — деди Собянин.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, мигрантлар сонининг пасайиши Москвадаги меҳнат бозорига таъсир қилади, айниқса мавсумий ишчилар, шу жумладан чет элдан келган ишчилар жалб қилинган уй-жой коммунал соҳасида. Ҳамма москваликлар ҳам бундай ишларда ишлашга тайёр эмаслар”, деди Собянин.

Стратегик тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра коронавирус эпидемияси туфайли Россиядан мигрантларнинг чиқиб кетиши компанияларнинг 40 фоизида ишчи кучи етишмаслигига олиб келди. Яқин келажакда компанияларнинг 15% янги кадрларни тезда жалб қилиш зарурати билан дуч келиши мумкин, чунки ходимларга талаб ошди.

XS
SM
MD
LG