Ссылки доступа

Тбилисида полиция намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланди


Тбилиси 8 ноябрь 2020 йил
Тбилиси 8 ноябрь 2020 йил

Якшанба куни кечқурун Грузия пойтахти Тбилисида намойишчилар полиция билан тўқнашдилар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари сув пуркагичлардан фойдаланган ва баъзи хабарларга кўра, Марказий сайлов комиссияси биноси олдида йиғилган мухолифат тарафдорларига қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилган.

Намойишчилар комиссия раҳбарининг истеъфосини ва янги парламент сайловларини тайинланишини талаб қилмоқда.

Полиция намойишчилар бинога бостириб кирмоқчи бўлганлиги сабабли куч ишлатганликларини айтди. Бироқ, газдан фойдаланганини рад этади.

Расмий маълумотларга кўра, 31 октябрдаги сайловларда ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси ғалаба қозонди. Мухолифат, унинг етакчи кучи — Михаил Саакашвилининг Бирлашган Миллий Ҳаракати — сайловларни сохталаштирилган деб атайди. Мухолифат вакиллари янги парламентдаги мандатларидан воз кечишларини айтишди.

Аввалроқ, Тбилисида якшанба куни бўлиб ўтган митингда оппозиция раҳбарлари МСКга талабларини қондириш учун «ультиматум» қўйишди. Аммо бу содир бўлмади, шундан сўнг намойишчилар МСК биносига бордилар, у ерда уларни полиция кутиб олди.

XS
SM
MD
LG